Жаҳон чемпионати А гуруҳининг 2-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Турнир мезбонларидан бири ҳисобланган Мексика терма жамоаси 2-турда Жанубий Корея билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот ўрнида, Мексика кейинги учрашувини Чехияга қарши ўтказади, Жанубий Корея эса Жанубий Африка билан баҳс олиб боради.
Швейцария эса Босния ва Герцеговинани қийинчиликсиз мағлуб этди. «B» гуруҳининг 2-тур доирасида Швейцария ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Мазкур учрашувда швейцарияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чехия — ЖАР учрашувида эса кучлар тенг келди. «A» гуруҳининг 2-тур доирасида Чехия ва Жанубий Африка Республикаси терма жамоалари ўзаро баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.