2001 йилда туғилган Арапова Феруза Равшановна Ўш шаҳрида қидирилмоқда.
Бу ҳақда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, у 2026 йил 23 май куни соат 13:00 атрофида Жапалак қишлоғидаги уйидан чиқиб кетганидан кейин бедарак йўқолган.
Белгилари:
▪️ Бўйи – 160 см
▪️ Озғин гавдали
▪️ Оқ юзли
Кийими:
▪️ Оқ шарф
▪️ Қора кепка
▪️ Кулранг блузка
▪️ Мовий жинси шим
▪️ Қизил сумка
▪️ Енгил кроссовкалар.
Ушбу фуқаронинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
📞 «Сулаймон-Тоо» милиция бўлими:
☎️ (03222) 6-27-57
📱 0774 01-99-90
📱 0550 61-27-07.