Жаҳон чемпионатидаги илк ғалаба: Ходжиев рақибини муддатидан олдин мағлуб этди

Қирғизистонлик боксчи Анвар Ходжиев Хитойнинг Гуйянг шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогида ўзининг биринчи жангида ғалаба қозонди.

50 кг вазн тоифасида иштирок этган Ходжиев 1/8 финалда Гонконг вакили Тан Хиу Кин билан тўқнаш келди ва биринчи раунддаёқ устунлигини намойиш этди.

Учрашувнинг учинчи дақиқасида қирғизистонлик спортчининг устунлиги туфайли ҳакам жангни муддатидан олдин тўхтатди.

Бу ғалабадан сўнг Анвар Ходжиев чорак финалга йўл олди.

Энди, 19 июн куни у қозоғистонлик машҳур боксчи, икки карра жаҳон чемпиони ва Осиё чемпиони Санжар Ташкенбай билан жанг қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ