“Бола ризқи”: Кимлар олади ва қандай мурожаат қилиш керак?

Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги туғилганидан уч ёшгача бўлган болалар учун тақдим этиладиган янги “Бола ризқи” нафақасини олиш тартибини тушунтирди.

Маълумотга кўра, нафақа миқдори ҳар бир бола учун ойига 1200 сомни ташкил этади. Уни оиланинг даромадидан қатъи назар, ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва васийлар олишлари мумкин. Агар эгизак ёки ундан кўп бола туғилса, тўлов ҳар бир бола учун алоҳида белгиланади.

Аризалар 2026 йил 1 июлдан бошлаб “Тундук” иловаси орқали ёки ижтимоий таъминот органларининг ҳудудий бўлимларига топширилиши мумкин.

Нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор беш иш куни ичида қабул қилинади. Бироқ, агар ариза “Тундук” орқали топширилса, тўлов бир иш куни ичида автоматик равишда тайинланиши мумкин.

Вазирлик маълумотларига кўра, янги нафақа ёш болали оилаларни қўллаб-қувватлаш ва болалар орасида қашшоқликни камайтиришга қаратилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ