Вилоят раҳбарига шикоят қилган аёлга қарши яна 10 та шикоят тушган

Ўш вилоятидаги Президент вакили билан учрашувда Қорасув туманида яшовчи Г.А. унга қарши ноқонуний тергов олиб борилаётганидан шикоят қилган.

Бу ҳақда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Г. А.га қарши 2024 йилда 2 та ва 2025 йилда 31 та шикоят келиб тушган. Жабрланувчилар унинг «Германияга виза очиш» ва «Фериенжоб» дастури орқали иш топишни ваъда қилиб пул олганини, аммо ваъдаларини бажармаганини айтишди.

Натижада унга қарши «фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, суд уни 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.
Бироқ, унинг ёш фарзанди борлиги сабабли ҳукм ижроси кечиктирилди.

Милиция маълумотларига кўра, 2026 йилда шу мазмундаги яна 10 та шикоят келиб тушган. Жабрланувчилар унга 15 минг сомдан 140 минг сомгача пул берганликларини айтишди.
Ушбу ишлар бўйича тергов якунланиб, материаллар судга юборилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ