Қорасувда сифатсиз қурилган ариқлар қайта тикланади

Қорасув шаҳридаги кўп қаватли бинолар ҳудудида олиб борилган қурилиш ишларида қоидабузарликлар аниқланди.

Бу ҳақда Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеохабар асосида болалар майдончаси ва суғориш тизимларидаги қурилиш ишлари текширилди.

Текширув натижасида Юбилейний микрорайонида ўрнатилган бетон ариқлар сифатсиз қурилганлиги ва лойиҳадан четга чиқишга йўл қўйилганлиги аниқланди. Натижада, қурилиш ишларини олиб борган «Данемир Қурилиш» компанияси жаримага тортилиб, сифатсиз қурилаётган ариқларни қайта қуриладиган бўлди.

Муассаса қурилиш компанияларини барча талабларга қатъий риоя қилишга чақириб, қоидабузарликлар аниқланса, тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ