Аравон тумани дизайн- кодга мувофиқ тартибга келтирилмоқда

Ўш вилоятининг Аравон туманидаги марказий кўчаларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Унинг доирасида ҳудуд дизайн-код талабларига мувофиқлаштирилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати билдирди.

Лойиҳа коди Аравон тумани давлат маъмурияти томонидан тасдиқланиб, ҳозирда туманнинг марказий қисми ва унинг бир қатор ҳудудларидаги жамоат бинолари, муассасалари ва тижорат биноларининг ташқи кўриниши янгиланмоқда, номлар ва реклама тахталари ягона услубда ўрнатилмоқда.

Дизайн код туман, кўча ва йўл тармоғи, жамоат ва турар-жой объектларининг меъморий қиёфасини ягона стилистик йўналишда ривожлантиришни таъминлайдиган ҳужжатдир.

Унинг асосий мақсади ҳудуднинг эстетик кўринишини яхшилаш ва фуқаролар учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратишдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ