Ҳажга кетганларнинг хавфсизлиги назорат остида. Бу ҳақда Дин ишлари ва миллатлараро муносабатлар бўйича миллий агентлик раиси Талантбек Ташибеков «Кабар» агентлигига хабар берди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда хаж сафарида 6060 фуқаро юрибди.
«Бугунги кунда вазият барқарор бўлгани учун биз зиёратга тайёргарлик кўраётган фуқароларимизни хавфсиз олиб келдик. Уларнинг хавфсизлиги доимо назорат остида. Охирги рейс 19 май куни амалга оширилди ва ҳозирда 6060 киши зиёратда»,- деди у.
Ташибеков таъкидлаганидек, бу йил Саудия Арабистони Қирғизистонга зиёрат учун 6 мингдан ортиқ квота ажратди.