Жалолободда тегишли рухсатномасиз фаолият юритаётган 20 та мадраса аниқланди

Жалолобод вилоятида диний таълим муассасаларининг ноқонуний фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Маълумотга кўра, ҳудудда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида диний таълим муассасалари (мадрасалар)нинг ноқонуний фаолияти фактлари аниқланди.

Маълумки, ушбу диний таълим марказлари узоқ вақтдан бери тегишли рухсатномаларсиз таълим бериб, мамлакатнинг амалдаги қонунчилиги талабларини бузиб келган.

Сузоқ тумани ҳудудида ўтказилган текширувлар натижасида расмий рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган 20 та мадрасанинг фаолияти тўхтатилди.

Ҳозирда ушбу фактлар бўйича ишнинг барча ҳолатларини аниқлаш, шунингдек, иштирокчиларни қонун олдида жавобгарликка тортишга қаратилган тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси миллий хавфсизлик соҳасида барқарорликни қўллаб-қувватлаш ва ноқонуний фаолиятнинг олдини олишга қаратилган ишларини давом эттирмоқда», -дейилади баёнотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ