Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Қирғизистонда Қурбон ҳайити байрами 27 май куни нишонланишини эълон қилди.
Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг муқаддас байрамлардан биридир. Бу куни қурбонлик қилиш одати амалга оширилади.
Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланади. Байрам санаси ҳар йили ой тақвимига кўра ўзгариб, тахминан 10 кун олдинга силжийди.