Ўш шаҳар мэрияси шаҳардаги бир қатор муниципал ер участкаларини вақтинча ижарага бериш бўйича ким ошди савдоси эълон қилди.
Маълумотга кўра, ерлар савдо павилионлари, мини-бозорлар, автотураргоҳлар ва бошқа тижорат объектларини ташкил қилиш учун бир йил муддатга берилади.
«Керме-Тоо», «Жибек-Жолу», «Сулаймон-Тоо» ва «Толойкон» ҳудудларидаги ер участкалари ким ошди савдосига қўйилди.
Энг қиммат лот «Керме-Тоо» ҳудудидаги Кўкум-Бий участкасида жойлашган 8 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга бўлиб, унинг бошланғич нархи 10,9 миллион сом бўлган ер участкаси ҳисобланади.
Бундан ташқари, мини-бозорлар, автотураргоҳлар ва енгил тижорат объектлари учун яна бир нечта ер участкалари таклиф қилинди. Энг арзон участканинг бошланғич нархи 2 минг 730 сом этиб белгиланди.
Ким ошди савдосида иштирок этиш учун фуқаролар тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари ва кафолат бадалини тўлашлари керак. Аризалар Ўш шаҳар мэриясининг Муниципал мулк департаментида қабул қилинади.