Қора-Қўй дам олиш масканида машинасида “дрифт” қилиб, жамоат хавфсизлигига таҳдид солган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизилиги бош бошқармаси матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Новқат тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан ўтказилган текширув натижасида ҳайдовчига 15 минг сом миқдорида жарима солиниб, унинг машинаси жарима майдончасига эвакуатор билан олиб кетилди.
Видеода ҳайдовчи дам олиш масканида хавфли маневралар қилиб, ўз ҳаётини ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйгани кўрсатилган.
“ Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳар бир ҳайдовчининг бурчидир”,- дейилади хабарда.