Ўшдаги қурилишда бетон ташувчи машина катлаванга тушиб кетган

Ўш шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинонинг қурилиш майдонига келган бетон ташувчи машинаси маневр пайтида яқин атрофдаги қазилган майдонга (катлаван) ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, қазилган майдонга Ўш шаҳар мэрияси ташаббуси ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали “OXFORD” деб номланган мактаб қурилиши бошланган.

Ҳодиса ҳақида видеохабар келиши билан Ош шаҳар мэрияси тезкор чоралар кўрди.

Маълум бўлишича, қурилиш майдончасида хавфсизлик қоидаларига тўғри риоя қилинмаган. Хусусан, қазилган чуқур тўғри ўралмаган, огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаган ва махсус техниканинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланмаган.

Натижада, қазилган майдонни (катлаван) хавфсиз ҳолатга келтирмагани учун қурилиш компаниясига тегишли далолатнома тузилиб, 200 000 минг сом миқдорида жарима солинди.

Аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунга қадар қурилиш ишлари ҳам тўхтатилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ