Автомобил сотиб олиб, пулини тўламаган фуқаро ҳибсга олинди

Қорасув туманида автомобил билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича гумонланувчи ушланди

Бу ҳақда Ўш вилоят милицияси хабар берди.

Маълумотга кўра, 1985 йилда туғилган шахс 2025 йил сентябр ойида ўзининг “Chevrolet Tracker” автомобилини 9 000 АҚШ долларига сотиб, пулни 3 ой ичида олишга рози бўлган.

Бироқ, харидор шу кунгача пулни тўламаган.

Ушбу факт бўйича «фирибгарлик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, 1976 йилда туғилган А.С. исмли шахс қўлга олинди.
Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилди.
Ҳозирда унинг бошқа шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлиги текширилиб, тергов давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ