Ҳайдовчиларга огоҳлантириш! Тоо-Ашу ва Отмокда қор ёғмоқда

Бугун, 11 май куни Бишкек-Ўш автомобил йўлининг Тоо-Ашуу довонларида ва Талас-Тараз-Сусамир автомобил йўлининг Отмок довонларида юпқа қор қатлами мавжуд. Бу ҳақда «Қирғизавтожол» давлат корхонаси хабар берди.

Маълумотга кўра, йўлларни таъмирлаш хизматлари йўлга доимий равишда инерт материалларни сепмоқда. Махсус техника жалб қилинган ва йўлнинг ҳолати кузатилмоқда.

Ҳозирда йўл очиқ ва транспорт ҳаракати доимий равишда таъминланмоқда.

«Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни ва транспорт воситалари орасида хавфсиз масофани сақлашни сўраймиз», дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ