Президент топшириғига биноан бугундан бошлаб халқ билан учрашувлар ўтказилади

Бугун, 11-майдан бошлаб, Президент Садир Жапаровнинг топшириғига биноан вилоят ва туман раҳбарлари, шаҳар мэрлари, қишлоқ ҳукуматлари бошлиқлари халқ билан учрашувлар ўтказадилар. Ушбу тадбирлар бюрократияни камайтириш ва маҳаллий муаммоларни тезкор ҳал қилиш мақсадида ташкил этилади.

Ҳар бир раҳбар жадвалга мувофиқ ўз ҳудудларида аҳоли билан учрашади ва уларнинг муаммоларини жойида эшитади. Президент илгари раҳбарларни халқ билан яқин алоқада бўлишга чақириб, кўтарилган муаммолар ҳал қилинмаса, чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Давлат раҳбари шунингдек, халқни учрашувларда фаол иштирок этишга чақириб, уларни нафақат тегишли масалаларни кўтаришга, балки таклиф ва фикрлар билдиришга ҳам ундаган.

Учрашувлар маҳаллий даражада ҳал қилинмаган муаммоларни, масалан, тоза сув, мактаблар ва йўлларни аниқлашга қаратилган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг халқ билан учрашувлари УТРК ва ЭлТР телеканалларида жонли эфирда намойиш этилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ