Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Оксфорд халқаро мактаби асосчиси Муҳаммад Шафиқ Абд Ут Таввоб, таълим директори Муҳаммад Буржу ва мактаб бош менежери Динара Каримова билан учрашди.
Шаҳар мэриясининг маълумотига кўра, учрашувда Ўш шаҳрида таълим муассасасининг янги филиалини қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Ушбу лойиҳа Ўш шаҳар мэриясининг инвесторларни жалб қилиш бўйича тизимли ишининг натижасидир. Шаҳар раҳбари асосий йўналиш ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратиш ва таълим соҳасига инвестиция киритиш орқали таълим сифатини ошириш эканлигини айтди.
Янги мактаб 5 қаватли бўлиб, 850 ўқувчини сиғдира олади. Шуни таъкидлаш керакки, мактаб ўқувчиларни халқаро дастурлар – Cambridge IGCSE жана International Baccalaureate Diploma Programme дастури бўйича ўқитади. Ушбу дастурлар битирувчиларга дунёнинг 140 та университетига имтиҳонсиз кириш учун кенг имкониятлар очади.
Шаҳар мэри Жанарбек Акаев бундай халқаро таълим муассасаларининг очилиши шаҳарда рақобатни кучайтиришини ва таълим сифатини янги босқичга кўтаришини таъкидлади. Ушбу лойиҳа мактаблар етишмовчилигини камайтиришга ҳам катта ҳисса қўшади.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.