Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев навбатдаги рейд давомида А. Масалиев кўчасидаги пиёдалар йўлакларнинг ҳолатини текшириб, бир қатор камчиликларни танқид қилди. У шаҳар аҳолиси учун қулай шароитлар яратишда йўлаклар асосий омил эканлигини таъкидлаб, тегишли хизматларга кўчанинг охиригача велосипед йўли қуришни буюрди.
Рейд доирасида шаҳар раҳбари А. Масалиев ва А. Навоий кўчалари шох кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойида жойлашган лифтни зудлик билан ишга туширишни ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлашни талаб қилди.
Шунингдек, у тегишли раҳбарларга А. Навоий кўчасидаги тирбандликни тартибга солиш учун учинчи йўлак қурилишини тезда якунлашни буюрди.
Бундан ташқари, мэр тегишли хизматларга эртадан бошлаб А. Масалиев кўчасида жойлашган “Ал-Мансур” кафесини демонтаж қилишни бошлашни буюрди. Шунингдек, у шаҳардаги парклар, университетлар ва бошқа ижтимоий муассасалар атрофидаги темир тўсиқларни олиб ташлаш зарурлигини таъкидлаб, тегишли раҳбарларга жойида кўрсатмалар берди.
Рейд давомида шаҳар ҳокими тегишли хизматларга А. Масалиев ва Раззаков кўчаларида жойлашган тартибсиз, ноқонуний савдо жойларини тартибга келтириш, ноқонуний объектларни олиб ташлаш ва ҳудудни тартибга келтириш бўйича қатъий кўрсатмалар берди.