Ўзган туманидаги суд биноси ҳовлисидаги жанжал оқибатида икки фуқаро жароҳат олди.
Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБ хабар берди.
Маълумотга кўра, 22 апрел куни суд мажлисига келган тарафдорлар ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, жанжалга айланган.
Ҳодиса натижасида 1983 ва 1989 йилларда туғилган фуқаролар ўткир буюм билан жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Ушбу факт қайд этилиб, терговга қадар текширувлар бошланди. Ҳодисада иштирок этган фуқаролар, шунингдек, 1989 йилда туғилган А.С. гумонланувчи сифатида тергов хизматига олиб кетилди.
Жабрланувчилар учун тегишли экспертизалар тайинланган ва ҳозирда тергов давом этмоқда.