Ўш вилоятининг Ўзган туманида 29 ёшли фуқаро вафот этди.
Бу ҳақда Ўш вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 12 апрел куни соат 19:00 атрофида милицияга фуқаро ўзини уйида осганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Факт қайд этилиб, терговга қадар текширув бошланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум ўзи яшаган уйда вафот этгани аниқланди. Ҳодиса гувоҳлари сўроқ қилиниб, жасад текширилди.
Ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Унинг натижаларига кўра тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.