«Ўш Cити» савдо маркази қурилиши бўйича янги йўл харитаси ишлаб чиқилади

“Ўш Cити” лойиҳаси доирасида қурилаётган IТ-шаҳарчаси ҳудудидаги “Ўш Cити” савдо маркази биносининг пойдевори ва рамкасини лойиҳалашда арматура бўғинларида қўлланиладиган янги технологик усуллар техник йиғилишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, шунингдек, йиғилишда пайдо бўлаётган техник муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида институт ва компаниялар лойиҳа учун махсус йўл харитасини ишлаб чиқиш ва ушбу ҳужжат асосида кейинги ишларни олиб боришга келишиб олдилар.

Қўшимча маълумот: Йўл харитаси – бу маълум бир лойиҳа ва дастурни амалга оширишнинг асосий босқичлари, бажарилиши керак бўлган тадбирлар, муддатлар ва масъул томонларни ўз ичига олган режалаштириш ҳужжати.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ