Уммондан 300га яқин Қирғизистон фуқароси етиб келди

Бугун тунда Уммондан Бишкекка 300га яқин Қирғизистон фуқароси етиб келди.

Қирғизистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Ташқи ишлар вазирлиги, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги ва «Қирғизистон аэропортлари» ОАЖ томонидан парвоз ташкил этилди.

Биринчи рейсда 175 фуқаро, иккинчи рейсда эса 85 фуқаро мамлакатга қайтди.

«Аэро Номад Эйрлайнс» авиакомпанияси давлат органлари билан келишувга кўра, парвозни хавфсиз якунлаш учун барча зарур ташкилий ва операцион чораларни кўрди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ