Ўш шаҳар мэри Акаев уч эгизакли оилага 50 минг сом ёрдам кўрсатди

Ўш шаҳар раҳбари Жанарбек Акаев номидан уч эгизакли оилага ёрдам кўрсатилди.

Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси хабар берди.

Маълумотга кўра, шаҳар мэрининг ўринбосари Масуда Айдарбекова Анар микрорайонида яшовчи Мавлюда Бердигуловани табриклаш учун борган. Унга шаҳар раҳбари номидан 50 минг сомлик сертификат ва чақалоқлар учун совғалар топширилди.

Маълумки, уч эгизаклар шу йилнинг 20 феврал куни Ўш вилоят туғруқхонасида туғилган.

Она ва чақалоқларнинг ҳозирда аҳволи яхши эканлиги айтилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ