Эртага, 7 март куни, Ўш шаҳрида эълон қилинган баҳорги уч ойлик кампания доирасида шаҳарда умумий шанбалик бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди.
Баҳорги уч ойлик кампания 2026 йил 1 мартдан 31 майгача эълон қилинган. Унинг доирасида шаҳарнинг турар-жой массивлари қиёфасини яхшилаш, ҳудудларини ободонлаштириш, экологик ва санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, яшил дарахтлар майдонини кенгайтириш, аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлардан ҳимоя қилиш талаблари қўйилган эди.