Ўш шаҳрида Халқаро хотин-қизлар куни тантанали равишда нишонланди

Бугун, 6 март куни Ўш Миллий драма театрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга Ўш шаҳрининг барча соҳаларидан 700 нафар аёл таклиф қилиниб, Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев оиланинг таянчи, жамият устуни ва поклик рамзи бўлган аёлларни байрам билан табриклади.

Байрам тадбири доирасида Қирғизистоннинг машҳур аёллари ҳақида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди, баҳор, гўзаллик ва севги ҳақида қўшиқлар янгради ва концерт дастури бўлиб ўтди.

Шу куни аёллар меҳр-шафқат ва жасорат, поклик ва гўзаллик, сабр-тоқат ва кучнинг уйғунлиги эканлиги таъкидланди ва байрамона муҳит яратилди. Шунингдек, муваффақиятли аёлларга Ўш шаҳар мэриясининг Фахрий ёрлиғи топширилиб, тадбирга таклиф қилинганларга махсус совғалар топширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ