Бизнесни ҳимоя қилиш устувор вазифа: Ўшда тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди

Ўш вилоят прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фискал ва бошқа давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва банк муассасалари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, учрашувларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бизнесга ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш ва қонунбузарликлар аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йил охиригача режадан ташқари солиқ текширувлари тақиқлангани тушунтирилди.

Бундан ташқари, «Бизнесни ҳимоя қилиш» мобил иловаси ва proverka.gov.kg ахборот тизими ҳақида маълумот берилди, имтиёзли кредитлар ва солиқ имтиёзлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Натижада тадбиркорлар ўз саволларига жавоб олдилар ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ