Канат Табалдиев Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи лавозимини эгаллади.
Бугун, 3 март куни бўлиб ўтган йиғилишда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари, генерал-майор Алишер Эрбаев янги раҳбарни вилоят муассасалари ва корхоналари раҳбарларига расман таништирди.
Тадбирда Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев, Ўш шаҳар мэри Жанар Акаев, уларнинг ўринбосарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, Канат Табалдиев 27 феврал куни Қорасув тумани ҳокими лавозимидан озод қилинган.