Ўшда Яккалик каналини бетонлаш ишлари бошланди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ишлар шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаевнинг кўрсатмаси асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа суғориш тизимини такомиллаштириш, сув йўқотилишини камайтириш ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган. Бетонланган канал сувнинг узлуксиз оқишини таъминлайди.
Ҳозирда объектда ускуналар ва мутахассислар ишламоқда ва қурилиш белгиланган жадвалга мувофиқ давом этмоқда.