Қирғизистонда фойдаланиш тақиқланган экстремистик материалларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатаётган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати билдирди.
Тегишли экспертиза хулосасига кўра, улар ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ва террористик ташкилотга тегишли материалларни тарқатаётгани аниқланди. Ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида 1994 йилда туғилган фуқаролар Д.Г. ва 1999 йилда туғилган Ю.Б. жиноятда гумон қилинувчи сифатида қўлга олинди.
Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бошқа фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор-тергов чоралари давом этмоқда. Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати