Бугун, 9 феврал куни Ўш шаҳрида буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг 585 йиллиги нишонланмоқда.
Тадбир арбобнинг янги очилган ҳайкали олдида ўтказилда бошлиниб, Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театрида давом этди.
Маросимда шаҳар раҳбарлари, Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консулхонаси вакиллари, Бобур театри ижодкорлари, ўзбек миллий маданий маркази, мактаб ўқувчилари ва шаҳар фаоллари иштирок этиб, Навоий номига, унинг беқиёс маънавий меросига яна бир бор эҳтиром билдирдилар.
Ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилиб, Навоийнинг ҳаёт йўли, қалбдан чиққан ғазал ва шеърлари ўқилди.
Бобур театри саҳнасида эса ғазалхонлик, шеър ва қўшиқлар ижро этилди.
Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида таваллуд топган. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эки ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган. 1501 йилда вафот этган.