Қирғизистон аҳолиси қарийб 7,4 миллион кишига етди

2025 йил 1 декабр ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг доимий аҳолиси 7 миллион 395 минг кишига етди. Бу маълумот Миллий статистика қўмитаси материалларида келтирилган.

2025 йил январ-ноябр ойларида республика аҳолиси 112,8 минг кишига ёки 1,5 фоизга ошди. Ўсиш асосан аҳолининг табиий ўсиши ҳисобига содир бўлди.

«Қизмат» давлат муассасаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ-ноябр ойларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш органларида 127,8 минг чақалоқ рўйхатга олинган. Шу даврда 29,3 минг ўлим қайд этилган.

Натижада аҳолининг табиий ўсиши 98,5 минг кишини ёки ҳар 1000 аҳолига 19 кишини ташкил этди (2024 йил январ-ноябр ойларида – 19,9).

Ўтган йили табиий ўсишнинг энг юқори даражаси Баткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларида қайд этилган, энг паст кўрсаткич эса Бишкекда кузатилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ