Меҳнат ҳақини кечиктирган иш берувчилар ҳар куни 0,25% миқдорида жарима тўлайдилар

Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги янги Меҳнат кодексига киритилган ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди.

Маълумотга кўра, агар иш берувчи иш ҳақи, таътил тўлови, ишдан бўшатиш нафақаси ёки бошқа тўловларни кечиктирса, у кечиктирилган ҳар бир календар куни учун тўланмаган сумманинг 0,25% миқдорида жарима тўлаши шарт.

Ходимнинг судга шикоят қилиш муддати ҳам 3 йил қилиб белгиланган.

Бу муддат иш ҳақи тўланиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.

Вазирлик иш берувчиларни меҳнат қонунчилигига қатъий риоя қилишга, фуқароларни эса ўз ҳуқуқларини билишга ва ҳимоя қилишга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ