Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев эрталабки рейд доирасида Алимбек Дотҳо кўчасини кенгайтириш бўйича ишлар билан танишди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Унда кўчани кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган ноқонуний ва йўл четидаги иншоотларни олиб ташлаш, шунингдек, ўзлаштирилмаган ер участкалари бўйича тегишли муассаса ва корхоналарга аниқлик киритиш ва маълумот бериш топширилди.