Ўш шаҳридаги М. Сабиров номидаги мактаб ўтхонасини «Ўшиссиқликэнерго» ишхонаси капитал таъмирлаш ишларини бошлади. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Аввалроқ, эрталабки рейдларнинг бирида Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев тегишли хизматлар билан биргаликда М. Сабиров номидаги таълим муассасаси ҳудудини айланиб чиқиб, мактаб қозонхонасининг ҳолати билан танишиб, уни зудлик билан таъмирлаш бўйича кўрсатма берган эди.