Ижтимоий жамғарма нафақа тўпламларини қандай ҳолатларда олиш мумкинлигини билдирди

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, 228 минг 670 кишига пенсия тўпламлари тўланди. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма хабар берди.

Маълумотга кўра, тўловларнинг умумий миқдори 6 миллиард сомдан ошди. Шу жумладан:

пенсия ёшига етган фуқароларга – 200 717 киши (3 миллиард 150 миллион сом);

чет элда доимий яшаш учун мамлакатдан чиқиб кетганларга – 4542 киши (255,7 миллион сом);

вафот этган шахсларнинг меросхўрларига – 11 986 киши (366,5 миллион сом);

ҳарбий хизматчиларга – 1004 киши (11,9 миллион сом);

ипотека кредити олаётганларга – 388 киши (88,2 миллион сом);

ипотека кредити олганларга – 8107 киши (1829,8 миллион сом);
уй-жой ижараси тўловларини тўлаганларга («МИК» ОАЖ томонидан молиялаштирилган) – 378 киши (61,9 миллион сом);

банк кафолати билан биргаликда уй-жой қуришда иштирок этганларга ёки қурилган объектларда қурилиш ташкилотларидан бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси бўйича тўловларни амалга оширганларга – 417 киши (98,3 миллион сом);
расман ишсиз деб топилганларга – 322 киши (6,1 миллион сом);
оғир касалликларга чалинганларга – 809 киши (132,3 миллион сом).

«Биз пенсия жамғармаларидан ҳар томонлама фойдаланишга, турли шароит ва вазиятларда фуқароларни қўллаб-қувватлашга интиламиз», -дейилади ҳисоботда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ