YouTube ижтимоий тармоғида «Менинг фарзандим қаерда? Боласи ўғирлаб кетилган ва зўравонлик қилган ёш она» номли видео эълон қилинганидан сўнг, Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси воқеа ҳақида расмий маълумот берди.
Ўш вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳозирда эр-хотин ўртасида боланинг васийлиги кимга тегишли бўлиши кераклиги бўйича суд иши давом этмоқда.
Аввалроқ зўравонлик факти бўйича М. Ш исмли фуқаронинг шикояти Ўш шаҳар милицияси томонидан кўриб чиқилиб, 20 январ куни Ўш шаҳар судининг қарори билан шикоят қилувчининг эри, 1995 йилда туғилган М.Ф. 5 кунга ҳибсга олинган.
“Боламни бермаяпти” деган ариза билан М.Н. исмли фуқаро 21 январ куни Қорасув туман ИИБга мурожаат қилган.
Ҳозирда ушбу факт бўйича терговгача бўлган текширув ишлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши эълон қилинди.