Ўнг рулли транспорт воситаларига такси хизматларини кўрсатиш учун лицензия берилмайди

Ўнг рулли транспорт воситаларига такси хизматларини кўрсатиш учун лицензия берилмайди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Қонунга кўра, ўнг рулли транспорт воситалари билан йўловчилар ва юкларни тижорат мақсадларида ташиш тақиқланган. Ушбу норма такси лицензиялаш жорий этилишидан олдин ҳам амал қилган.

«Мазкур қарор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш мақсадида қабул қилинди»,- дейилади ҳисоботда.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги 10 йил ичида рул бошқаруви ўнг томонда жойлашган транспорт воситалари иштирокида 21 159 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Натижада 34 656 фуқаро жароҳат олган ва 2366 фуқаро вафот этган. Ушбу бахтсиз ҳодисаларнинг 60 фоизи ўнг рулли транспорт воситалари ҳайдовчиларининг айби билан содир бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ