Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Муса тахаллуси билан танилган 48 ёшли Г.М. исмли фуқаро жиноий гуруҳ тузган ва 2012-йилдан бери Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларида талончилик билан шуғулланган.
Хабарларга кўра, гуруҳ контрабанда, гиёҳванд моддалар ва товарларни ташиш билан ҳам шуғулланган. Шунингдек, улар ўғирланган машиналарни Боткен орқали Тожикистонга сотгани ҳам қайд этилган.
2014-йилда УCТ аъзолари Боткендаги уйга бостириб кириб, икки кишини пичоқлаганликда гумон қилинмоқда. Жабрланувчилардан бири касалхонада вафот этди.
Ташкилотнинг яна икки аъзоси, 41 ва 33 ёшлилар ҳам ҳибсга олинган ва улардан қурол топилган.