Мамлакат бўйлаб сайлов участкалари очилди ва сайловчиларни қабул қилишга тайёр.
Ўринлар учун жами 460 номзод курашмоқда. Улардан 271 нафари эркаклар ва 189 нафари аёллар.
Сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилади.
Ўш вилояти раҳбари Элчибек Жантаев Қорасув туманидаги 5220-сайлов участкасида ўзининг фуқаролик бурчини бажариб, Жогоку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловлари учун масофадан овоз берди. Бу ҳақда Президентининг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакилининг матбуот хизмати билдирди.
Ваколатли вакил вилоят аҳолисини сайлов жараёнида фаол иштирок этишга ва мамлакат келажагига бефарқ бўлмасликка чақирди.
Шунингдек, у бу сафар мамлакатда адолатли ва очиқ сайловларни ўтказиш учун барча шароитлар яратилганини таъкидлади.
Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий ҳокимият органлари барча сайлов участкаларида парламент сайловларини ўтказиш учун ҳамма зарур шароитларни яратди.
Ўш вилоятида жами 8 та округ, 511 та сайлов участкаси ва 811 906 нафар сайловчи мавжуд.
МСК раиси: соат 10:00 ҳолатига кўра, Муддатидан олдинги парламент сайловларида сайловчиларнинг иштироки 3,8% ни ташкил этди
Соат 10:00 ҳолатига кўра, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатларининг муддатидан олдин сайловларида 167 072 сайловчи овоз берди, бу рўйхатдаги сайловчиларнинг умумий сонининг 3,8% ни ташкил қилади.
Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Тинчтик Шайназаров брифингда маълум қилди.
Бугунги кунда республика бўйлаб муддатидан олдинги парламент сайловларида жами 2 492 та сайлов участкаси, шунингдек, 27 та масофавий овоз бериш участкаси ва хориждаги 100 та сайлов участкаси фаолият юритмоқда.
Сайловчиларнинг якуний рўйхатига 4 294 243 нафар фуқаро киритилган.
Ўш мэри Женишбек Токторбаев овоз берди
Ўш мэри Женишбек Токторбаев ўзининг фуқаролик бурчини бажариб, 5283-сайлов участкасида масофадан овоз берди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди.
Мэр шаҳар аҳолисини сайловларда фаол иштирок этишга ва мамлакат келажагига бефарқ бўлмасликка чақирди. У бу йилги сайловларнинг адолатли ва шаффоф ўтиши учун барча шароитлар яратилганини таъкидлади. Шунингдек, у тегишли органларни овозларни сотиб олиш каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланса, уларга жиддий эътибор беришга чақирди.
Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий ҳокимият органлари барча сайлов участкаларини талабларга мувофиқ жиҳозлаган ва парламент сайловларини ташкил қилиш учун шароит яратган.
Ўшда жами 105 та сайлов участкаси мавжуд. Улардан 66 таси 6-округга, 35 таси 5-округга ва 4 таси 7-округга тегишли. Шаҳарда 163 мингдан ортиқ сайловчи бор.
Соат 12:00 ҳолатига кўра, Ўш вилоятида 77 103 сайловчи овоз берди.
Бу ҳақда Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили матбуот хизмати хабар берди.
Ўш вилоятидаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Вилоятда сайловчиларнинг умумий сони 811 903 фуқарони ташкил этади ва 511 та сайлов участкаси очиқ ва фаолият юритмоқда.
Маҳаллий ҳокимият органлари барча сайлов участкаларида электр энергияси, интернет ва бошқа барча зарур шароитларни яратди.
Вилоятдаги сайлов участкаларида жами 1000 дан ортиқ полиция ходими жамоат хавфсизлигини таъминламоқда.
Соат 12:00 ҳолатига кўра, мамлакатда ярим миллиондан ортиқ киши овоз берган.
Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Энг кўп сайловчи 30-округда иштирок этди, бу ерда сайловчилар сони 20 919 нафарга етди.
Президент Бишкекдаги 1046-сайлов участкасида овоз берди
Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловлари пайтида Президент Садир Жапаров Бишкекдаги 1046-сайлов участкасида овоз берди.
Давлат раҳбарига унинг рафиқаси ва президент маъмурияти ходимлари ҳамроҳлик қилиб, сайлов участкасига келишди.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугун Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат бўйлаб 30 та кўп мандатли сайлов округларида 460 номзод иштирок этмоқда, улардан 271 нафари эркаклар ва 189 нафари аёллар.
Сайловчиларнинг якуний рўйхатига 4 миллион 294 минг 243 фуқаро киритилган.
Москвада сайлов участкалари очилди
Овоз бериш Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасида бўлиб ўтмоқда.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Бишкек вақти билан соат 10:00 ҳолатига кўра, Қирғизистон, Россия, Япония, Корея, Хитой, Малайзия, Мўғулистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Покистонда 40 та сайлов участкаси очилган.