Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театри ўз асарларини тошкентликларга тақдим этмоқда. Бу ҳақда театр матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Бобур театри ўзининг “Вахшат малаги”, “Соқов келин”, “Бомж” каби комедия ва драмаларини Муқумий театри сахнасида 3 кун давомида томошабинларга намойиш этади.
Бундан ташқари ўшлик хонандалар ижросида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” деб номланган концерт дастури ҳам режалаштирилган.
“Бобур театрининг Тошкентдаги ушбу ижодий ташрифи икки театр ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”,-дейилади хабарда.