Тунги рейд: Ўшда кўчаларда ёлғиз юрган 52 нафар ўсмир аниқланди

24-26 ноябрь кунлари Қорасув туманида «Ўсмирлар – Тунда» деб номланган рейд ўтказилди. Бу ҳақда вилоят милицияси хабар берди.

Маълумотга кўра, рейд давомида соат 22:00 дан кейин кўчаларда ёлғиз юрган 52 нафар ўсмир топилган.

Ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, 22 нафар ота-онага Жиноят-процессуал кодексининг 74 ва 102-моддалари бўйича баённомалар тузилди ва жаримага тортилди.

Маҳаллий қишлоқ ҳукуматига 13 та, Таълим бошқармасига 7 та тавсиянома юборилди.

Милиция маълумотларига кўра, рейднинг мақсади ота-оналарга фарзандларини назорат қилишнинг муҳимлигини тушунтириш ва ўсмирларнинг хавфсизлигини таъминлашдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ