Ўш шаҳрида жамоат транспортларида йўловчиларнинг чиқиш ва тушишларининг янги тартиби кучга кирди. Энди йўловчилар автобусларга олд эшикдан чиқиб, йўл ҳақини тўлаб, орқа эшикдан тушишади. Бу ҳақда Ўш шаҳар транспорт компанияси раҳбари Нурбек Исмаилов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания ходимлари ўтган ҳафта давомида аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб борган.
“Бундан буён йўловчилар автобусга олд эшикдан ўтириб, йўл кирани тўлайдилар ва орқа эшикдан чиқишади. Тўлов тизими Бишкекдаги каби бўлади. Тўловни қулайлаштириш учун олд эшикка QR код ўрнатилади. Ҳозирда Россия компанияси билан ҳамкорликда транспорт картасини ишлаб чиқяпмиз. У ҳам тайёр бўлади. Бир – икки ой ичида карта ишга тушишига умид қилмоқдамиз. Унгача тушунтириш ишлари давом этади”, – деди Исмаилов.