Ўшнинг Калинин массивидаги 34-турар-жой биносида содир бўлган ёнғин соат 05:54 да тўлиқ ўчирилди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўш шаҳар бошқармаси хабар берди.
Маълумотга кўра, ёнғин ҳақидаги қўнғироқ соат 03:57 да келиб тушган. Воқеа жойига жами 2 та бўлим сафарбар қилинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.