Давлат солиқ хизмати Солиқ кодексига 29 октабрда қабул қилинган қонунга мувофиқ, мулк солиғини ҳисоблаш ва ставкалари янгиланганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, мулк солиғи автоматик равишда ҳисоблашга ўтди. Шу муносабат билан илгари берилган маълумот ҳисоблари (аҳоли пунктларидаги ерлар, қишлоқ хўжалиги бўлмаган ерлар, турар-жой бўлмаган бинолар учун) бекор қилинди.
Қонунда «турар-жой мулк объекти» ва «турар-жой бўлмаган мулк объекти» каби янги тушунчалар киритилиб, мулк солиғи қуйидаги уч тоифага бўлинди:
Уй-жой мулки солиғи – уй ва унга бириктирилган ҳовли ёки боғ участкаси учун;
Турар-жой бўлмаган мулк солиғи – аҳоли пунктларидаги тижорат бинолари, жойлар ва ер участкалари учун;
Қишлоқ хўжалиги ерлари солиғи – қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ участкалар учун.
Бундан ташқари, нафақахўрлар учун ҳовли ва боғ участкалари бўйича имтиёзлар кўриб чиқилди.