Ўш шаҳрида янги туннел автомобил ювиш шохобчаси иш бошлади

Ўш шаҳрида янги туннел автомобил ювиш шохобчаси иш бошлади. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Маълумотга кўра, очилиш маросимида шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, маҳаллий ҳукумат вакиллари ва аҳоли иштирок этди.

Янги иншоот Испаниянинг ISTOBAL S.A. компаниясининг энг сўнгги ускуналари билан жиҳозланган. Муассаса тўлиқ автоматлаштирилган ва соатига 80 тагача автомобилга хизмат кўрсатиши мумкин.

Чиқиш жойида тўқнашувларнинг олдини олиш учун хавфсизлик тизими ўрнатилган.

Шаҳар мэри Женишбек Токторбаев шаҳарда автомобил ювиш шохобчалари томонидан кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилаш ва замонавий стандартларга ўтиш муҳимлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ