Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида мамлакатда 8 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари рўйхатга олинган.
Бу ҳақда вазирлик мутахассиси Садаткул Мукамбетова «Кабар» агентлигига хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, агар иш изловчилар вазирликка мурожаат қилсалар, сартарош, ошпаз, пайвандчи, тикувчи, бухгалтер, таржимон ва ҳайдовчилик касбларида иш топиш имконияти юқори.
Бу соҳаларда бепул қисқа муддатли курслар ташкил этилган ва давлат ўқитиш харажатларини тўлиқ қоплайди.
Ўқитиш нархи 4600 сомни ташкил этади ва қўшимча 360 сом йўл харажатлари учун тўланади.
Мукамбетова вазирлик шунингдек, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ҳам таклиф қилишини қўшимча қилди.