“Провокация бўлмоқда…”: Президент чет элликлар ҳақидаги мунозараларга жавоб берди

Президент Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда чет элликлар, айниқса хитойлик ишчилар ҳақидаги мунозараларни “сайловлар олдидан махсус уюштирилган провокациялар” деб атади.

У бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлигига берган интервюсида айтди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Чуйдаги жанжални икки мамлакат ўртасидаги масалага айлантириш нотўғри.

“Ҳатто Бишкекда ҳам ҳар куни икки қирғизистонлик жанжаллашади. Биз ҳар бир воқеани катта сиёсатга айлантирмаслигимиз керак”, – деди у.

Президент Қирғизистон чет элликлар устидан тўлиқ назоратга эга эканлигини ва агар керак бўлса, бир кунда қоидабузарларни “тозалаш” имконияти борлигини айтди. Бироқ, ҳозир бунга эҳтиёж йўқ.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, яқинда содир бўлган можародан сўнг, хитойлик ишчиларга “маҳаллий аҳоли билан уйғун бўлиш” ҳақида қаттиқ огоҳлантириш берилди.

“Лойиҳалар қуриб битказилгандан сўнг, улар бир кун ҳам қолмайди, визалари муддати тугайди. Бизда визасиз режим йўқ”,- дея таъкидлади Садир Жапаров.

Темир йўл борасидаги танқидларга жавобан президент Қирғизистон ҳали мустақил равишда йирик инфратузилмани қура олмаслигини айтди:

“Бизнинг компанияларимиз ҳатто Нориннинг ички йўлларини тўлиқ қуриб битказа олмайди. Бизда тоғларни бурғулаш ва темир йўл қуриш учун етарли ускуналар ва тажриба йўқ”, -деди у.

Президентнинг сўзларига кўра, қирғиз мутахассислари ҳам Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлида ишламоқда ва тажриба орттирмоқда.

Жапаров провокаторлар сайловлар олдидан сиёсатлаштиришни кучайтирганини ва “агар керак бўлса, уларга ҳуқуқий баҳо берилишини” таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ