Ўш шаҳар мэриясининг биноси 70 йилдан кейин таъмирланмоқда

Ўш шаҳар мэрияси ва Ўш вилоятидаги Президентнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги жойлашган бинода катта таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, бино 70 йил олдин қурилган ва ҳозиргача капитал таъмирланмаган.

Ҳозирда бинонинг ташқи жабҳаси таъмирланиб, томлари тўлиқ алмаштирилмоқда.

Шаҳар ҳокимиятининг маълумотларига кўра, таъмирлаш ишларидан сўнг бино фуқароларга замонавий форматда, қулай шароитларда хизмат кўрсатишга мослаштирилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ