Номаълум шахслар Ўшда янги таъмирланган Абдикадиров кўпригининг иккала томонидаги зинапояларни вайрон қилишди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, зинапоялар яқинда гранит билан қопланган ва фойдаланишга топширилган эди.
Баъзи фуқароларнинг масъулиятсиз хатти-ҳаракатлари шаҳарни ободонлаштириш ва давлат мулкига қарши ҳаракат деб баҳоланди.
Шаҳар мэрияси аҳолини олиб борилаётган ишларга эҳтиёт бўлишга чақирди.