Ўш шаҳрида 350 минг сом пора олаётган адвокат ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси суд тизимидаги коррупцияни аниқлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида Ўш шаҳрида адвокатни ҳибсга олди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, адвокат С.Н.С. ариза берувчига ижобий суд қарорига эришишда ёрдам беришини айтиб, 350 минг сом талаб қилган. У Ўш шаҳар суди биносида пул олаётганида қўлга олинган.

Шахсий тинтув пайтида пора сифатида олинган пул топилган ва адвокат уни ўз ихтиёри билан топширган.

У ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда ва тергов олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ